Мақолалар

Гул келди, баҳор келди

Чоп этилди Aprel 8, 2019 Гул келди, баҳор келдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Қаранг, дўстлар, боғимга гул келди, баҳор келди,

Кулиб жилвагар қуёш,осмон беғубор келди.

 

Қир-адирлар ям-яшил либосда рангдор келди,

Гул ҳаёт куйчилари – қушлар ҳам қатор келди

.

Ёғдуга тўлди фалак, дошқозонда сумалак,

Қалб тўла  орзу-тилак, наврўзий ашъоркелди.

 

Юртга байрам ярашар, барча бирдек қувнашар,

Хофиз шодлик улашар, қўшуғу алёр келди.

 

Табиати мафтункор, халқи моҳир-миришкор –

Жаннатмонанд ҳур диёр бахти барқарор келди.

 

Оқил-доно Юртбоши – қалбларимиз қуёши,

Эзгу ишлар бошчиси халқпарвар сардор келди.

 

Ҳар кунинг ғаниматдур, Аллоҳ берган неъматдур,

Шукронамиз беҳаддир – шодлик бешумор келди.

 

Умарали ШАРАФИДДИНОВ,

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани