Дунё янгиликлари

Қувайт халқаро Қуръон мусобақасида 80 та мамлакат вакили қатнашади

Чоп этилди Aprel 6, 2019 Қувайт халқаро Қуръон мусобақасида 80 та мамлакат вакили қатнашадиda fikr bildirishni o'chirish

2019 йил 9 апрель куни Қувайт пойтахтида Х халқаро Қуръон мусобақаси бошланади, деб хабар беради IQNA.
Мусобақанинг ташкилий қўмитаси раиси Фарид Амадининг куни кеча матбуот анжуманида берган интервьюсида, мусобақада 80 та мамлакатнинг вакиллари иштирок этишини маълум қилган. Қуръон мусобақаси уч босқичда ўтказилади. Ташкилий қўмита раисининг билдиришича, бу йилдан бошлаб мусобақа тартиботига ўзгартириш киритилиб, унда ўсмирлар ҳам қатнашиш имкониятига эга бўлди. Ўтган йилги мусобақаларда Яман, Қувайт, Ливия давлати вакиллари биринчиликни қўлга киритган эди.