Дунё янгиликлари

Ал-Азҳар ўз мавқеини тикламоқчи

Чоп этилди Aprel 9, 2019 Ал-Азҳар ўз мавқеини тикламоқчиda fikr bildirishni o'chirish

Дунё ахборот маконида интернет тармоғининг пайдо бўлиши ва унинг жадал ривожланиши диний соҳадаги илмий изланишларга катта ёрдам бериш билан бирга унга салбий таъсир ҳам кўрсатмоқда, дейди Ал-Азҳарнинг етук мутахасислари. 

Ал-Азҳар суннийлар наздида  интернет пайдо бўлмасидан олдин Ислом динидаги барча муҳим мавзулардига тадқиқот ишларининг маркази бўлган. Бироқ виртуал дунёнинг ривожланиши билан Ал-Азҳар бир қанча масалаларда ўз мавқени бой бергандек кўринмоқда, дейди бу борада таҳлил ўтказган Raligion News сайти.

Айниқса, турли носоғлом гуруҳ ва шахсиятларнинг ўз ғояларини тарқатишда интернетдан фаол фойдаланишлари бунга далил ҳисобланади. Университетнинг кўзга кўринган олимларидан Тариқ Шабон Муҳаммаднинг фикрига кўра, «террорчилар инсон ҳаётига зомин бўлишни ташвиқ қилар эканлар, биз олимлар бу ишларнинг нотўғрилигини таъкидламоқдамиз. Биз Аллоҳ номи остида ҳаёт кечириш ва бошқа инсонларнинг ҳам ҳаёт кечиришлари учун имкон яратиб бериш муҳимлигини айтмоқдамиз. Ал-Азҳар 2015 йилдан буён дунёда Исломнинг нотўғри талқин қилинишининг олдини олиш мақсадида ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳларга, уларнинг ғояларига қарши интернетдан кенг фойдаланиб келмоқда. Айниқса ижтимоий тармоқларда улар томонидан тарақатилаётган фатволарнинг нотўғрлигини дунё жамоатчилигига кўрсатиб беряпти».

Ал-Азҳар олиб борган тадқиқотларга қараганда, ИШИД ва шунга ўхшаш бузғунчи гуруҳлар томонидан Twitter ижтимоий тармоғида 46.000 та саҳифа очилган бўлиб, уларда турли ваҳший жиноятлар, одам ўлдириш жараёнлари туширилган фото ва видеолар Исломнинг буйруғи деб кўрсатилган ҳолда дунёга тарқатиб келинган.  Бу каби нотўғри ва Ислом динига мутлақо зид бўлган ўринишларнинг олдини олиш ҳар қачонгидан ҳам зарур, дейди университет имоми Аҳмад Тоййиб.

“Ал-Азҳар асрлар оша Исломни ҳузур ва илмни қўллаб-қувватловчи дин эканини кўрсатиш йўлида хизмат қилиб келмоқда. Бундан кейин ҳам Ислом дини имижига путур етказаётган оқимларга қарши курашда жавобгарликни ўз зиммасига олишга бор куч-ғайратини сарфламоқда”, дейди Аҳмад Тоййиб ҳазрат.

Islom.uz