Мақолалар

Сабр – имоннинг ярми

Чоп этилди Aprel 10, 2019 Сабр – имоннинг ярмиda fikr bildirishni o'chirish

Луғатда “сақламоқ ва боғламоқ” дейилган сабр истилоҳда “нафси талаб қилган нарсаларни тарк этмоқ”, “қазо ва қадардан келганларидан шикоят қилмаслик”, “алам, бало ва мусибатлар қаршисида зорланмаслик” каби маъноларда қўлланилади.

Набийи акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам “имоннинг ярими”, дея тавсиф этган сабр мўминнинг ҳаётини баҳорга айлантирадиган ва уни бахтиёрликка етказадиган фазилатдир. Шунингдек, яна бир ҳадиси шарифда “Мўъминнинг ҳар бир ҳолати ҳайратли. Чунки унинг барча ишлари ўзи учун хайрлидир. Бу – ер юзида фақат мусулмонларга хос бўлган фазилатдир. Зеро, у севинса, шукр этади, савоб олади. Бу унинг учун хайрлидир. Бошига бало келса сабр қилади. Бу ҳам унинг учун хайрлидир”, дея марҳамат қилинган.

Умумий маънода, кўнгилсиз ҳодисалар, балолар, фалокат ва мусибатларга қаршилик кўрсатишда матонатли бўлишни ифода этадиган сабр тўрт қисмдир.

  1. Ақлий фаолиятда сабр ва сабот кўрсатмоқ.
  1. Бажарилиши мажбурий бўлган ҳамда қонун билан тасдиқланган ишларнинг ижроси ва бажарилишида сабрли бўлмоқ.
  2. Тақиқланган ва ҳаром нарсаларнинг алдоқчи тузоғига тушмаслик учун сабр этмоқ.
  3. Мусибат, бало ва фалокатлар қаршисида тақдир ҳукмига бўйин эгиб таслим бўлмоқ.

Ана шу қарашлар билан бирга сабрнинг биз учун ниҳоятда муҳим бўлган ва кўздан пинҳон тарафи – тасаввуфий нуқтаи назардан тушунилиши ҳам бор.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Муҳаммад Зоҳид ҚЎТҚУнинг “Сабр” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган. Нашриётдан харид нархи 5000 сўм.