Дунё янгиликлари

Ирландия полициясида мусулмонлар учун ҳижобда юришга рухсат берилди

Чоп этилди Aprel 10, 2019 Ирландия полициясида мусулмонлар учун ҳижобда юришга рухсат берилдиda fikr bildirishni o'chirish

Жанубий Ирландия полицияси маъмурияти соҳада ишлаётган мусулмон аёлларнинг ҳижобда юришлари мумкинлигини маълум қилди. 

IQNAнинг “Iris Ligal” ахборот сайтига таяниб хабар беришича, Ирландия полицияси Шотландия ва Шимолий Ирландия полицияси каби давлат ташкилотида ишлайдиган муслима мулозимларига иш вақтида исломий кийимлари (ҳижоб)да юришларига рухсат берганлигини маълум қилган. Полиция расмийларидан Дрю Ҳарриснинг изоҳ беришича, бу ҳаракат озчиллик жамоа вакилларини полиция таркибига ишга олинишига ҳам катта ёрдам беради.  У ўзининг расмий баёнотида шундай ёзади: “Бу Шотландия, Янги Зеландия, Буюк Британия, Австралия ва Канада полицияларининг ҳаракатларига мувофиқ келади. Ирландия полицияси исломий маданиятга мувофиқ махсус кийим-кечаклар ишлаб чиқишга қарор қилди. Ҳозирда озчиллик жамоаларнинг вакилларини полицияда ишлашга даъват этилмоқда”.

Islom.uz