Дунё янгиликлари

Венгрия Бош вазири: «Ислом маданияти янги ҳудудларни забт этмоқда»

Чоп этилди Aprel 10, 2019 Венгрия Бош вазири: «Ислом маданияти янги ҳудудларни забт этмоқда»da fikr bildirishni o'chirish

Ўзининг антмиграцион қарашлари билан ном қозонган Венгрия Бош вазири Виктор Орбан мусулмонларнинг Ғарбий Европа бўйлаб кенг тарқалиб бораётганини расман тан олган. Венгриянинг Пилишчабе шаҳрида янги очилган “Ибн Сино Яқин Шарқ тадқиқотлар маркази”да нутқ сўзлаган Виктор Орбан Европадаги мусулмонларнинг ҳолати ва ноқонуний муҳожирот бўйича яна бир бор ўз позициясини очиқ баён этди, деб хабар беради IQNA.

«Франция ёки Германияга келган муҳожирларни немис ёки француз дейиш нотўғри бўлади. Бироқ, ҳақиқат шуки, улар келган жойларида ўз қоидаларига кўра яшашни истамоқдалар», дейди Бош вазир. Ғарбий Европада мусулмонлар сонининг ошиб бораётгани ҳақида гапирган Виктор Орбан: «Ислом маданияти янги ҳудудларни забт қилмоқда. Ҳар куни кўплаб мусулмонлар Ғарбий Европа шаҳарларига келиб жойлашмоқда” деган.  У, шунингдек, Ислом маданияти математика ва тиббиёт фанлари каби бошқа кўплаб соҳаларда дунёга энг қимматли ва арзигулик ихтиролар ҳадя этганини мамнуният билан таъкидлаб ўтган.

Islom.uz портали таҳририяти