Слайдер

Муфтий ҳазрат Қозоғистондаги анжуманда иштирок этмоқдалар

Чоп этилди Aprel 11, 2019 Муфтий ҳазрат Қозоғистондаги анжуманда иштирок этмоқдаларda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида 11-12 апрель кунлари ўтказиладиган “Маънавий ипак йўли: Ислом ва ёшлар” мавзусидаги анжуманда иштирок этмоқдалар.
Мазкур анжуман 2016 йилдан буён ўтказилиб келинади. 2016 йил Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида, 2017 йил Татаристон Республикасининг Булғор шаҳрида ва 2018 йил Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати