Дунё янгиликлари

Масжидул Ақсода рамазонга тайёргарлик бошланди

Чоп этилди Aprel 12, 2019 Масжидул Ақсода рамазонга тайёргарлик бошландиda fikr bildirishni o'chirish

 

Қуддусдаги Исломий вақфлар ташкилотига тобе бўлган гуруҳлар кечадан бошлаб рамазонга ҳозирлик кўриш мақсадида Масжидул Ақсо атрофига соябонлар ўрнатишни бошлашди. Бир неча кун ичида ушбу йирик соябонлар масжид саҳнасини катта қисмини эгаллаб олади.

Қуддус ишлари вазири Аднон Ҳусайний рамазон кунлари ва тунларида тиббий ёрдам ва тезкор хизмат кўрсатадиган уюшма ва муассасаларнинг фавқулодда мажлисни ўтказди.

Ҳусайний фавқулодда вазиятларда хизмат кўрсатадиган ва тиббий-гуманитар ёрдам билан шуғулланувчи барча муассасалар ўзаро жамоавий руҳда ишлаши зарурлигини таъкидлаб, муқаддас рамазон ойи давомида Ақсо масжидига ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш учун зарур бўлган барча тиббий ашёлар тайёрланиши зарурлигини айтди.