Дунё янгиликлари

БААда дунёдаги энг йирик сунъий маржон қоялари яратилади

Чоп этилди Aprel 15, 2019 БААда дунёдаги энг йирик сунъий маржон қоялари яратиладиda fikr bildirishni o'chirish

БААнинг Фужайра амирлиги соҳилларида дунёдаги энг йирик маржон қояларини барпо этиш ишлари бошланди, дея хабар бермоқда The National нашри.

Бу борада БААнинг иқлим ўзгаришлари ва атроф муҳит бўйича вазирлиги ҳамда Fujairah Centre for Adventures компанияси ўртасида тегишли шартнома имзоланган.

Келгуси беш йил ичида 1,5 миллион маржон учун “уй” бўлиши кутилаётган қояларнинг умумий майдони 300 минг квадрат метрдан иборат бўлади, бу 60 та футбол стадиони майдонига тенг демакдир.

Лойиҳадан кўзда тутилган мақсад денгиз флораси ва фаунасини асраш, балиқ популяциясини орттириш ва туризмни ривожлантиришдир.

БААнинг бошқа амирликларидан фарқли равишда Фужайра Форс кўрфазида эмас. балки Ўмон кўрфазида жойлашган.