Дунё янгиликлари

Истанбулда масжид қурилиш жиҳозлари кўргазмаси очилди

Чоп этилди Aprel 15, 2019 Истанбулда масжид қурилиш жиҳозлари кўргазмаси очилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

 

Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Истанбул кўргазмалар марказида 6-масжид қурилиши жиҳозлари кўргазмаси ташкил этилди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлигига таяниб Азон интернет нашри хабар берди.

Ушбу кўргазма 14 апрелга қадар давом этди. Кўргазмада меҳроб, минбар, ёғоч эшиклар ва овоз кучайтириш тизимлари каби масжид қурилишида фойдаланиладиган буюмлар намойиш этилди.

Кўргазмада иштирок этаётган «Проактиф» ширкатининг бошқарув кенгаши раиси Ҳусайн Шоҳиннинг сўзларига кўра, кўргазмада 103 та ширкат иштирок этди ва уларнинг 5 таси Туркия ташқарисидан келган ширкатлардир.

Шоҳин кўргазмада иштирок этиш учун Туркия ва дунёнинг бошқа мусулмон давлатларидан зиёратчилар келдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати