Дунё янгиликлари

Мусулмон давлатлари ҳалол туризм бўйича пешқадам

Чоп этилди Aprel 15, 2019 Мусулмон давлатлари ҳалол туризм бўйича пешқадамda fikr bildirishni o'chirish

Сўнгги йилларда глобал рейтингда ўтказилган тадқиқотлар ҳалол туризм бўйича Индонезия ва Малайзия пешқадам эканини кўрсатди. Бу сафар ҳар икки давлат 78 балл олиб биринчи ўринга муносиб топилди.

Учинчи ўрин Туркия, тўртинчи ўрин Саудия Арабистони, бешинчи ўрин эса БААга насиб этди.

Рейтинг агентлиги раҳбари Фазал Бахардиннинг таъкидлашича, Индонезия кейинги йилларда мамлакатни мусулмон сайёҳларбоп қилиш учун жуда катта сарф-харажатлар қилди ва инфраструктурани ривожлантирди.