Дунё янгиликлари

Қирғизистонда энг яхши муаззин ҳаж зиёратига боради

Чоп этилди Aprel 18, 2019 Қирғизистонда энг яхши муаззин ҳаж зиёратига борадиda fikr bildirishni o'chirish

Бишкекдаги марказий масжидда жорий йилнинг 27 апрель куни Республика муаззинлар мусобақаси бўлиб ўтади.

Азон айтиш бўйича мусобақа ғолиби Ҳаж зиёрати учун йўлланмани қўлга киритади. Бу ҳақда islam.ru нашри Қирғизистон мусулмонлари идорасига таяниб хабар берган.

Хабарда иккинчи ва учинчи ўринлар соҳибларига қимматбаҳо совғалар топширилиши айтилган. Мусобақанинг саралаш босқичи 2018 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган бўлиб, унда 500 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашган. Мусобақа финалида 27 нафар иштирокчи ўзаро беллашади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати