Дунё янгиликлари

Дубайда бир ой Рамазон фестивали ўтказилади

Чоп этилди Aprel 18, 2019 Дубайда бир ой Рамазон фестивали ўтказиладиda fikr bildirishni o'chirish

 

Биринчи Рамазон Дубай фестивали битта соябон остида, бир ой давомида бўлиб ўтади, деб хабар беради Gulfnews.

Дубайдаги Исломий ишлар хайрия фаолияти бошқармаси (IACAD)  берган маълумотга кўра, Дубайдаги энг катта савдо марказида бутун Рамазон ойи давомида турли тадбирлар ўтказилади. Жумладан, Рашид ибн Муҳаммад Рамазон форуми, Рамазон, Дубай мажлиси, Ифтор диалог, Рамазон кечаси ва майдон каби дастурлар шулар қаторидан ўрин олган. “Умуман олганда Рамазон Дубай фестивалининг асосий ғояси  БАА да яшаб келаётган турли миллат вакиллари ўртасида Қуръон ва суннатга мувофиқ дўстона муносабатни кучайтиришдан иборат. «Тадбирдан кўзланган мақсад аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш ният қилинган», – дейди IACAD бош директори Ҳамад ал-Шайбоний.