Слайдер

Ой юзасидаги сув йилига 200 тоннагача камаймоқда

Чоп этилди Aprel 18, 2019 Ой юзасидаги сув йилига 200 тоннагача камаймоқдаda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Ойнинг сув билан қопланган бир неча сантиметрдан иборат юза қатлами вақт ўтгани сайин камайиб бормоқда. AMNA хабарига қараганда, Ой юзасидаги сув сониясига саккиз граммдан камаймоқда, АҚШлик тадқиқотчиларнинг фикрича, бунинг сабаби коинотнинг ўзида.

Кичик метеоритларнинг мунтазам тарзда Ой юзасига урилиб туриши натижасида сув зарраларга айланиб атрофга ёйилади. НАСАнинг янги тадқиқотига кўра, шу тариқа Ой юзасидаги сув йилига 200 тоннагача камаймоқда.

ЎзА