Мақолалар

Юрак хасталиклари давоси

Чоп этилди Aprel 19, 2019 Юрак хасталиклари давосиda fikr bildirishni o'chirish

Аллоҳ Каломининг Шарҳ ва Тоҳо сураларидан ушбу оятларни ўқиб, ўнг қўл билан касалнинг кўкраги уқаланади: «(Эй Муҳаммад!) Кўксингизни (илму ҳикматга) кенг очиб қўймадикми?! Сиздан юкин­гизни олиб қўйдик (енгил­латдик), қайсики, белингизни эзиб турган эди. Зикрингизни (исмингизни) ҳам баланд кўтариб қўйдик. Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Бас, (эй Муҳаммад!) Қа­чонки, (намоздан) фориғ бўлсангиз, (ўрнингиздан) туринг ва Раббингиз сари рағбат (билан дуо) қилинг!» (Шарҳ сураси).

«(Мусо) деди: “Эй Раббим! (Бу қийин вазифага) бағрим­ни кенг қилгин ва ишим­ни осон қилгин ҳамда тилим­дан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қав­мим) гапимни (яхши) англа­синлар” (Тоҳо сураси, 2528-оятлар).

Фотиҳа сурасини Замзам сувига ўқиб, уни ичиш ва кўксига суриш юракни ба­қувват қилади, оғриқларни кетказади. Тамаки каби за­рарли нарсаларни чекиш, бун­дай номақбул ишни одат қилган одамлар билан ўти­ришдан ҳамда беҳуда сўзлар­ни сўзлашдан сақланиш ҳам қалбга даво бўлади.

Аллоҳнинг Китобини ёд олиш ва оятлар билан қал­бингизни тўлдиришга оши­қинг. Амри маъруф, наҳйи мункар ва ҳақ гапни айтиш билан Аллоҳнинг сўзини олий қилишга интилинг. Ке­чалари кўп намоз ўқинг, чун­ки бу солиҳлар амалидир. Шунда саломатлигингиз ях­шиланаётганини сезасиз ва Қуръон оятларини ўқиш ҳақиқатда қалб касалликла­ри учун даво эканини аниқ кўрасиз.

Абу Саъид Худрий розиял­лоҳу анҳу ривоят қилади: Ра­сулуллоҳ соллал­лоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузур­ларига бир киши келиб юра­ги оғришидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Қуръон ўқи” дедилар (Ибн Мардавайҳ).

Юракни бақувват ва хо­тиржам қиладиган бошқа даво усуллари:

  1. Уйқудан олдин ўнг қўл­ни қалб устига қўйган ҳолда Ғофир сурасини ўқиш;
  2. Шарҳ сурасини ва ушбу оятни 3 марта ўқиш: “Эй одамлар! Сизларга Раббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк ва бошқа иллатлар)га шифо ва мўминлар­га ҳидоят ва раҳмат келди” (Юнус сураси, 57-оят).
  3. Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қалбида бирор нохушликни сезган одам “Ёсин” сурасини бир идишга заъфарон ва сув билан ёзиб ичсин” (Имом Қуртубий ва Имом Ҳоким).
  4. Саҳар пайтида етти дона хурмога (Мадина хурмоси бўлса, яна яхши) Фотиҳа сурасини етти марта ўқиб, дам уриш ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, шифо ва барака тилаб ейиш;
  5. Уч нарса: исроф, кўп ухлаш ва Аллоҳ зикридан ғофил бўлишдан сақланиш лозим. Зеро, бедорлик, Аллоҳни кўп зикр қилиш туфайли қалб таскин топади. Аллоҳ бундай дейди: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Раъд сураси, 28-оят).

 Раҳматуллоҳ ОБИДОВнинг “Аллоҳнинг гўзал исмлари ва Исми Аъзам” китоби

асосида тайёрланди.

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 3-сонидан