Мақолалар

Инсонийлик баҳоси

Чоп этилди Dekabr 18, 2018 No Comments

Бир киши ошхонада овқатланиб ўтирган эди. Ташқаридан бир болакай билан қизалоқ ошхона деразаси яқинига келиб, унинг овқат ейишини томоша қилиб турдилар.

Болажонларнинг очлиги сезган одам уларга «Ичкарига киринглар», деб ишора қилди. Улар кириб, унинг ёнига ўтиришди. Кейин у официантга болалар учун ҳам таом ва ичимлик олиб келишини айтди.

Беғубор меҳмонлар таомларни еб, шарбатларни ичиб, қоринлари тўйиб, хурсанд бўлиб, ташқарига чиқиб кетдилар.

Бояги киши ҳам таомланиб бўлиб, касса олдига келиб, пул тўламоқчи бўлди. Шунда кассир йигит қўлидаги «Бизда инсонийлик баҳосини ҳисоблайдиган аппарат йўқ!» деб ёзилган қоғозни мижозга узатди-да, ундан пул олмади.

 

Нозимжон Иминжонов тайёрлади.

Манба: muslim.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan