Слайдер

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Ҳасти Имом мажмуасини зиёрат қилдилар

Чоп этилди Aprel 19, 2019 Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Ҳасти Имом мажмуасини зиёрат қилдиларda fikr bildirishni o'chirish

Машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Сурхондарё зиёратидан сўнг Тошкентга келдилар.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларини Тошкент аэропортида Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходимлари ва бир қатор мухлислари кутиб олдилар.

Шундан сўнг муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Тошкент бўйлаб зиёратлари бошланди.

Меҳмонлар Қорасарой кўчасининг Ҳасти Имом (Ҳазрати Имом) мажмуасига бориб, у ердаги музей-кутубхонада сақланаётган Усмон Мусҳафини кўздан кечирдилар. Кейин Абу Бакр Қаффоли Шоший роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилдилар.