Мақолалар

Уч неъмат

Чоп этилди Aprel 20, 2019 Уч неъматda fikr bildirishni o'chirish

Донишманд ўғлига деди:

– Ҳали ҳаётинг даврида уч нарсанинг энг сарасини, энг афзалини ихтиёр эт: ширин таом, юмшоқ тўшак ва гўзал уй-жой.

Ўғил деди:

– Отажон, бунга қурбим етмаса, камбағаллик йўл бермаса-чи?!

Донишманд жавоб берди:

– Фақат қорнинг очгандагина тамадди қил. Мана шу энг ширин таомдир. Фойдали меҳнатдан сўнг мириқиб дамингни ол, ҳар қандай жой сенга юмшоқ тўшак бўлади. Одамлар билан яхши муомала қилсанг, уларнинг қалбидан жой оласан. Мана шу энг гўзал ошёндир.

 

Юлдуз АСҚАР қизи таржимаси

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 7-сонидан