Мақолалар

Тамагирликка ўргатманг

Чоп этилди Aprel 20, 2019 Тамагирликка ўргатмангda fikr bildirishni o'chirish

Бувим қаерга борсалар, ёнларида доим оппоқ дуррага тугилган нон ва ширинликлар бўларди. Лекин борган жойларида олдиларига югуриб чиққан болаларнинг пешонасини силаб, елкасига қоқиб қўярдилар-у, уларни ширинликлар билан сийлашга шошилмасдилар. Ўрнашиб ўтириб олгандан кейин уй бекасига:

– Мана буларни чиройли қилиб идишга солиб чиқинг, – дердилар.

Шунда кўпинча уй эгаси:

– Бувижон, шуларни ўз қўлингиз билан болаларга бера қолинг, сизни янаям кўпроқ яхши кўриб қолишади, – деганга ўхшаш гап айтса, бувижоним:

– Кўчадан келган одам болани хурсанд қиламан, деб дарров унинг қўлига нимадир тутиши яхши эмас, – дердилар.

– Бола шунга ўрганиб қолади. Кейин дарвозадан кириб келган одамнинг қўлига қарайдиган бўлиб қолади. Бола-да, бора-бора ҳаммадан нимадир кутадиган, агар кимдир қуруқ келиб қолса, уни хижолатга қўядиган бўлиб қолиши ҳам мумкин.

ОҚИЛАБОНУ

“Мўминалар” журналининг 2019 йил, 1-сонидан