Мақолалар

Юсуф Ҳамадонийнинг таваллуди

Чоп этилди Aprel 19, 2019 Юсуф Ҳамадонийнинг таваллудиda fikr bildirishni o'chirish

504 йил Зулқаъда ойининг йигирма саккизинчи куни сешанбада шайхимизнинг умридан бир минг тўққиз ой ва йигирма олти кун ўтган эди[1]. Шайхимиз душанба куни – сафар ойининг иккинчи кунида таваллуд топганлар. Пиёда ўттиз икки марта ҳаж қилган, Ҳафс қироати билан Қуръонни минг марта хатм этган эдилар («Тибён»да «ўн минг» дейилган). Тафсир, ҳадис, фиқҳ, усул, фуруъ ва каломга доир етти юзта китобни ёд олган, икки юз ўн уч нафар машойих билан суҳбат тутганлар. Кўп вақтлар рўзадор бўлардилар. Саккиз минг бутпарастни мусулмон қилишга муваффақ бўлган, тавба қилдириб, тўғри йўлга солган кишиларининг саноғини ҳеч ким билмасди.

[1] «Тибён» нусхасида «йигирма кун» дейилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хожа Абдулхолиқ ҒИЖДУВОНИЙнинг «Мақомоти Юсуф Ҳамадоний» китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган. Нашриётдан харид нархи 11500 сўм