Дунё янгиликлари

Миср расмий идораси Данияда Қуръони каримни таҳқирлашни қоралади

Чоп этилди Aprel 19, 2019 Миср расмий идораси Данияда Қуръони каримни таҳқирлашни қораладиda fikr bildirishni o'chirish

Мисрнинг Дар-ал-Ифта (Фатво уйи) ва Ал-Азҳар исломий маркази Дания “Страм курс” ўнг қанот партияси раҳбари Расмус Палудан томонидан мусулмонларнинг муқаддас китобига нисбатан кўрсатган ҳурматсизлигини танқид остига олди, деб хабар беради IQNA ахборот агентлиги ал-Аҳрам порталига таяниб.

Бу икки ташкилотнинг қўшма баёноти бўлган Islamophobia Watchда шундай дейилади: “Биз мусулмонларнинг ғазабини қўзғатган ва ушбу партия ҳамда мусулмонлар ўртасида кескин тўқнашувнинг келиб чиқишига сабаб бўлган даниялик бу радикал сиёсатчининг Қуръони каримни таҳқирлашини қоралаймиз. Расмус Палудан томонидан Қуръоннинг таҳқирланиши Дания жамияти ўртасида бўлинишнинг пайдо бўлиши ва бошқа мақсадга эга бўлмаган ирқчилик ҳаракатидир”.

Ал-Азҳар раҳбари, шайх Аҳмад ал-Тойиб ҳам мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлган даниялик сиёстчини танқид қилиб, Twitter ва Facebook ижтимоий тармоқларида ўзининг қарашларини шундай баён этади: “Мен дунё тинчлиги ва хавфсизлигига путур етказаётган ҳамда турли динлар ўртасида душманликка сабаб бўлаётган бу кичик экстремистик гуруҳга ҳайронман. Барча самовий китоблар муқаддасдир. Бутун дунё бундай экстремистик ҳаракатлардан ўзини сақлаши керак. Қуръони карим илоҳий китоб уни таҳқирлашига биз тоқат қила олмаймиз”.

Ушбу масала юзасидан баёнот берган Дания Бош вазири Ларс Локк Расмуссен ҳам Палуданни танқид қилди ва унинг бу ишини “мантиқсиз провакация” деб атади. Ҳаммага яхши маълумки, даниялик бу сиёсатчи олдин ҳам икки марта шунга ўхшаш ҳаракатлар қилиб мусулмон ва бошқа дин вакилларининг қаттиқ нафратига учраган эди.

Islom.uz портали таҳририяти