Мақолалар

“МЎМИНАЛАР” – КУТИЛГАН НАШР

Чоп этилди Dekabr 18, 2018 No Comments

Мўминалар журналининг асосий мақсади ҳозирги пайтдаги долзарб мавзулардан ҳисобланган оилавий низоларни, жамиятда кузатилаётган баъзи нуқсонлар яъни муқаддас динимизни софлигини асраш, хурофот ва бидъатлардан узоқлашишга кўмаклашиш, айниқса, аёллар ўртасидаги миллий ва диний маънавиятимизга ёт ҳар қандай ғояга, муқаддас динимиз ақидаларига зид турли қарашларга муросасиз бўлиш мақсад қилинган.

Аҳолининг кўплаб қисмини аёл-қизлар ташкил этади. Шунинг учун миллат келажаги оналар, ёшлар қўлида экан, оналарнинг ҳар томонлама билим савиясини ошириш, оддий масаладан тортиб фиқҳий масалагача олимларимизнинг маслаҳати ва мақолаларидан ҳурматли аёлларимизни баҳраманд қилиш назарда тутилгандир.

Журналда ёритилаётган мавзу ва маслаҳатлар, туркум таҳлилий мақолалар аёллар руҳиятини кўтариб, оилаларни мустаҳкамлашга, пировардида хонадонларда соғлом ва баркамол авлоднинг камол топишига хизмат қилади. Шу билан бирга, аёлларнинг келажакка ишончини, сабрини мустаҳкамлаб, уларни маърифатга чорлайди.

Журнал орқали аёлларга диний-маърифий билим бериш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан фарзанд тарбиясидаги билим ва тажрибаларини ошириш режалаштирилган.

Журналнинг ихтисослашуви – диний-маърифий, адабий, ижтимоий.

Ҳар чоракда бир маротаба чиқади. 16 вароқ, 32 саҳифадан иборат рангли нашрдир. Нашр Ўзбекистон Республикаси бўйлаб тарқатилади.

Журнал саҳифаларининг ранг-баранглигини, мавзуларнинг долзарблигини илк қўлига олган ўқувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда. “Мўминалар” журнали янги нашр бўлишига қарамасдан муштарийлардан кўплаб таклиф ва табриклар келмоқда.

Журнал 2018 йилдан нашр этила бошланди

Уч ойда бир марта чиқади

Нашриёт дўконидаги нархи 5000 сўм

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan