Мақолалар

Имон ва Ислом

Чоп этилди Aprel 20, 2019 Имон ва Исломda fikr bildirishni o'chirish

Имон билан ислом орасида фарқ борлигига эса Жаброил (алайҳиссалом)нинг Муҳаммад (алайҳиссалом) билан қилган савол-жавоблари мисол бўла олади. Жаброил (алайҳиссалом) сўрайди: “Ислом нима?” Муҳаммад (алайҳиссалом) жавоб берадилар: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад (алайҳиссалом) унинг элчиси эканига гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закот беришинг, Рамазон рўзасини тутишинг, ҳажга боришингдир”. Жаброил (алайҳиссалом) сўради: “Имон нима?” Муҳаммад (алайҳиссалом) жавоб бердилар: “Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, ўлгандан кейин тирилиб ҳисоб-китоб қилинишга, тақдирга, яъни ҳар қандай яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлишига ишонишингдир”. Жаброил (алайҳиссалом) Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг жавобларини тасдиқлаб, “рост айтдинг”, деди. Чунки Жаброил (алайҳиссалом) Лавҳул Маҳфуз ва ваҳий мавзуларида амин – ишончли эди. Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг сифати эса Қуръон ифодаси билан айтганда:

“Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир” (Нажм сураси, 3–4-оятлар) (яъни, жаноби Пайғамбар дин хусусида қандай иршод қилсалар, албатта, у Худо тарафидан ва­ҳий орқали содир бўларди). Шунинг учун бу икки дин султонининг иттифоқи билан бир қоида қарор топди. Натижада, савол берувчининг саволи, эътироз билдирувчининг эътирози бартараф бўлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юсуф ҲАМАДОНИЙнинг “Ҳаёт мезони” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган. Нашриётдан харид нархи 13000 сўм