Мақолалар

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккада турган ҳолларида кўз олдиларида Байтул Мақдиснинг гавдаланиши

Чоп этилди Aprel 21, 2019 Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккада турган ҳолларида кўз олдиларида Байтул Мақдиснинг гавдаланишиda fikr bildirishni o'chirish

Исро ва Меърожга тааллуқли мўъжизалардан бири у зотнинг кўз олдиларида Байтул Мақдис гавдаланишидир.

Қурайшлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан Байтул Мақдисни сифатлаб беришни ва унинг нечта эшиги борлиги ҳақида сўрашди. Аллоҳ таоло Байтул Мақдисни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўз олдиларида гавдалантирди ва у зот сўровчиларга барча нарсаларни бирор ҳарфида ҳам адашмасдан сўзлаб бердилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Қурайш мени ёлғончига чиқарганда, Ҳижри Исмоил олдида турдим. Аллоҳ таоло мен билан Байтул Мақдис орасидаги пардани кўтарди. Унга қараб, белги­лари ҳақида уларга хабар бердим»[1].

[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ривояти. “Маноқибул ансор” китоби. 3886-ҳадис.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган. Нашриётдан харид нархи 23000 сўм