Слайдер

Юртимиз қорилари халқаро мусобақаларда фаоллар

Чоп этилди Aprel 21, 2019 Юртимиз қорилари халқаро мусобақаларда фаолларda fikr bildirishni o'chirish

Юртимиз қорилари қарийб барча халқаро Қуръон мусобақаларида фаол қатнашиб келмоқдалар.

2019 йилнинг 15-20 апрель кунлари Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган 61-халқаро қорилар мусобақасида юртимиздан икки нафар қорилари иштирок этди.

16 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси М.Сайдалиева, 17 апрель куни эса “Саййид Муҳйиддин махдум” ЎМИБЮ талабаси У.Исаков мусобақада ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Мусобақа ташкилий қўмитасининг берган маълумотига кўра, бугун Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган мусобақа иштирокчиларга дипломларни топшириш маросими бўлиб ўтади.

Мусобақа натижалари бугун Тошкент вақти билан соат 17:00 да эълон қилиниши маълум бўлди. Аллоҳдан иштирокчиларимизга зафарлар тилаб, уларнинг ҳаққига дуода бўлишингизни сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро мусобақада 71 давлатдан жами 107 та қори ва қориялар иштирок этди.

Яна бир ҳамюртимиз ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов 10-18 апрель кунлари Ал-Қувайт шаҳрида бўлиб ўтадиган 10-халқаро Қуръон мусобақасининг тиловат йўналиши бўйича иштирок этди. Зафар қори Маҳмудов 160 та қори иштирок этган Қуръон мусобақасида фахрли ўнталикдан ўрин олишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, ўзбек қорилари Эрон Ислом республикасида бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасида ҳам фаол қатнашганлар. Мусобақаларда қатнашаётган барча қориларимизга Аллоҳдан илмларини янада зиёда қилишини сўраб қоламиз.

 

 

Манба: Islom.uz