Дунё янгиликлари

Хoрватияда биринчи минорали масжид барпо этилади

Чоп этилди Aprel 22, 2019 Хoрватияда биринчи минорали масжид барпо этиладиda fikr bildirishni o'chirish

Янги масжид Хорватия жанубидаги Дубровник шаҳрининг Горжес туманида қурилади, деб хабар беради Total Croatia News.

Масжидни икки йилда қуриб битказиш режалаштирилган. Ҳудуддаги мусулмонлар жамоаси раҳбари Фаҳим Вукутичнинг маълум қилишича, масжиднинг расмий ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилганидан сўнг қурилиш ишлари бошланади. Хабарда айтилишича, янги масжид ўртаер денгизи ёки маркко меъморчилиги замонавий услубда барпо этилади.

2011 йилдаги маълумотларга кўра, шаҳарда 1500 та мусулмон истиқомат қилади. Бу ернинг мусулмонлари, асосан Туркия, Босния, Албания ва араб миллатига мансуб. Хорватия Ислом иттифоқи мамлакатдаги ягона расмий институт бўлиб, унинг муфтийси мусулмон жамоаси томонидан сайланади.

Islom.uz