Дунё янгиликлари

Иордания Қуръонни ҳимоя қилиш уюшмаси 6500 та ҳофиз тайёрлади

Чоп этилди Aprel 23, 2019 Иордания Қуръонни ҳимоя қилиш уюшмаси 6500 та ҳофиз тайёрладиda fikr bildirishni o'chirish

 

Қуръонни ҳимоя қилиш уюшмаси бош директори Ҳусайн Асафнинг уюшма ҳисоботида келтиришича, мазкур уюшма 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, шу кунгача турли ёшдаги, эркак ва аёллардан иборат жами 6500 та ҳофизи Қуръон етишиб чиққанлигини маълум қилган.

Ammonnews.net сайтининг хабар беришича, уюшманинг мамлакат бўйлаб 1150 та Қуръон марказлари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу уюшма Бутун жаҳон Қуръон уюшмаси, Иордания ноширлар уюшмасининг аъзоси ҳисобланади. Уюшма ўз фаолияти давомида Қуръони каримни ўқитиш бўйича 145 та ўқув қўлланма нашр этган. Шунингдек, кўзи ожиз ва эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган мусулмонлар учун Брайл алифбосидаги Қуръони карим ҳамда унинг сурдо тилидаги тафсирларини ҳам чоп қилган.

Islom.uz