Янгиликлар

Халқаро ислом академияси билан Истанбул университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Чоп этилди Aprel 23, 2019 Халқаро ислом академияси билан Истанбул университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоландиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Туркия Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси Истанбул университетининг Илоҳиёт факультетида бўлиб ўтган учрашувларда иштирок этди, университет фаолияти, таълим тизими билан яқиндан танишди.

Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан Истанбул университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мамлакатимиз делегацияси Туркияга ташрифи доирасида юртимиз институт ва музейлари фондида сақланаётган нодир асарларни тадқиқ қилиш ва уларни сақлаш борасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун Туркия қўлёзма асарлари ташкилотида ҳам бўлди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси манбалар хазинаси билан соҳада тажриба алмашишлар, қўлёзма асарларни сақлаш ва тиклаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Республикамиз делегациясининг ўзаро манфаатли ва фойдали битимларга бой бўлган Туркия сафари давом этмоқда.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси