Ўзбекистон янгиликлари

Келгусида Ўзбекистон Миллий кутубхонасида иш вақти тунги 23:00 гача узайтирилади

Чоп этилди Aprel 24, 2019 Келгусида Ўзбекистон Миллий кутубхонасида иш вақти тунги 23:00 гача узайтириладиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

– Охирги 2-3 йил ичида аҳоли ўртасида кутубхона иш вақтини чўзиш бўйича мурожаатлар кўпайди. Хорижда ҳам 24 соат давомида ишлайдиган кутубхоналарда соат тунги 00:00 дан кейин навбатчилар, мутахассислар қолади. Чунки уларнинг ишлари тўлиқ электрон шаклга ўтиб бўлган. Кутубхонамиз аввал Вазирлар Маҳкамасига қарашли эди, 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ўтди. Раҳбарият билан биргаликда кутубхона иш вақтини 23:00 га қадар узайтириш кўриб чиқилаяпти. Қонунчилик бўйича кечки вақт ишлайдиган ходимларга иш ҳақи тўлаш масаласи ўрганилмоқда. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 23:00 га қадар ишлаши учун фондни сақлаш, хизмат кўрсатиш каби бўлимларда 36 та қўшимча иш ўрни яратилиши талаб этилар экан. Бу масала бўйича ишлар олиб борилмоқда. Яқин келажакда бу каби барча ишларни йўлга қўйсак, ўйлайманки биринчи бўлиб Миллий кутубхонада 23:00 гача ишлашни йўлга қўямиз. Ушбу тажриба самара берса бошқа кутубхоналарга ҳам татбиқ қилинади.

 

Инобат Аҳатова,

ЎзА