Дунё янгиликлари

Росстат Россияда тамаки истеъмол қилишнинг ҳудудлар рейтингини тузди

Чоп этилди Aprel 24, 2019 Росстат Россияда тамаки истеъмол қилишнинг ҳудудлар рейтингини туздиda fikr bildirishni o'chirish

Нима сабабдан Шимолий Кавказда чекувчилар сони кам?

Росстат мутахассислари Россиянинг энг кўп чекувчи ва кам чекувчи ҳудудлар рейтингини тузиб чиқишди, деб хабар беради islam.ru. сайти.

Статистикага кўра, Россияда тамакига муккасидан кетган аҳоли асосан Узоқ Шарқ ҳудудлари вилоятларига келмоқда. Жумаладан, Чукотка (48%), Магадан вилояти (41%), Еврей АВ (36%)ни ташкил этади. Энг кам тамаки чекувчилар эса Шимолий Кавказ аҳолисига тўғри келган. Чеченистон (2%), Ингушетия (5%) ва Доғистон (9%) ни ташкил этган. Бунга сабаб, ушбу ҳудудлардаги ўзига хос анъана ва урф-одатлардир. Шимолий Кавказ аҳолиси, асосан ислом динига эътиқод қилади. Тамаки маҳсулотини чекиш эса ислом қонунчилиги мувофиқ тақиқланган амаллардан ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам, Шимолий Кавказ аҳолисининг аксарияти тамаки истеъмол қилмайди.

Islom.uz