Мақолалар

Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар. Соат

Чоп этилди Aprel 25, 2019 Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар. Соатda fikr bildirishni o'chirish

Ал-Жазарий Туркиянинг жануби-шарқидаги Диёрбакрда яшаган буюк мусулмон олими, автоматлаштириш концепциясини яратган ниҳоятда иқтидорли ва малакали инженер эди. 1206 йилгача ал-Жазарий кўплаб кўринишдаги ва ўлчамдаги соатларни ясашга улгурган эди. Ал-Жазарий соат ясашда мусулмонларнинг қадимий анъаналарига риоя қилган. Мусулмонлар ибодат вақтини аниқлашлари учун соатнинг аҳамияти катта бўлган. Масалан, ҳар бир намознинг кирадиган ва чиқадиган вақти бор. Ана шу ишда мусулмонларга соат жуда ҳам асқатган.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА таржима қилди