Дунё янгиликлари

Америкалик поп мусиқачи муслима бўлди

Чоп этилди Aprel 25, 2019 Америкалик поп мусиқачи муслима бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Насроний оилада туғилиб-ўсган ва ҳаёти давомида фақат мусиқа билан шуғулланиб келган америкалик машҳур поп-мусиқачи Делла Майлис ислом динига кирди, деб хабар беради Habertürk нашри.

Нашр мухбири билан бўлиб ўтган суҳбатда у қандай қилиб муслима бўлганини қуйидагича изоҳлаган:

– Ҳозирги вақтда мен учта давлатда истиқомат қиламан: АҚШ, Германия ва Туркия. Уларнинг орасида Туркия менга жуда ҳам ёқади. Мусулмон бўлиш режамда йўқ эди. Бироқ Туркияда мусулмонларнинг ҳаракатлари, яшаш тарзи ва эътиборимни тортган бошқа нарсалар мени бефарқ қолдирмади, улар мени танлашди. Шу сабабли ислом мени танлади, деб ўйлайман. Агар ичингизда бу нарса туғилмаса “Мен танладим” дейиш қийин. Бундай пайтда сизга ўхшаган мусулмонларнинг ҳаракатлари сизни танлайди. Мен эса фақат уни қабул қила оламан. Менга исломга киришимга илҳом берган мусулмон биродарларимнинг амалларида шуни кўрдимки, қиш кунларининг бирида йўл четида оёқ кийими йўқ  бир одамни бир мусулмон дўстим дўконга олиб бориб, пайпоқ ва пойафзал олиб берди. Бошқа бир мусулмон эса совуқда йўл четида футболкада ўтирган одамни кўриб, устидаги иссиқ жемферини ечиб берди. Улар бу ишларини эвазига ҳеч нарса кутмасдан қилишди… Мусулмон дегани шу эди. АҚШ фуқароси бўлганимдан фахрланаман. У ерда ҳам мусулмонлар бор. Лекин мен Исломни АҚШда ўрганмадим. Мен Исломни Аллоҳнинг тақдири билан Туркияда ўргандим.

Делла Майлиснинг онаси черковда пианино чалади. Отаси эса жаз клубини юритади.

Islom.uz