Янгиликлар

Россиялик ишлаб чиқарувчилар — Тошкентда

Чоп этилди Aprel 25, 2019 Россиялик ишлаб чиқарувчилар — Тошкентдаda fikr bildirishni o'chirish

Пойтахтимизда  “Expo—Rossia Uzbekistan — 2019” иккинчи  халқаро саноат кўргазмаси ҳамда “Russia Smart Innavation” Тошкент бизнес форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда ушбу мамлакатнинг 500 дан зиёд бизнес, йирик ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари қатнашиб ўз маҳсулот ҳамда хизматларини тақдим қилишмоқда. Кўргазма доирасида турли семинар, маъруза ва  тақдимотлар, В2В  учрашувлари, давра суҳбатлари уюштирилиши унинг янада самарали бўлишини таъминлайди, албатта.

Мазкур тадбир Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар янада ривожланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.