Дунё янгиликлари

Бир йилда Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида 11 минг тинч аҳоли жабрланган

Чоп этилди Aprel 25, 2019 Бир йилда Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида 11 минг тинч аҳоли жабрланганda fikr bildirishni o'chirish

2018 йилнинг мартидан 2019 йилнинг мартигача бўлган муддатда Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида 11 минг тинч аҳоли жабрланган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари бўйича Афғон мустақил комиссияси ҳисоботида қайд этилган.

“TOLOnews” хабарида айтилишича, жабрланган 11 минг кишининг 3 минг 32 нафари ҳалок бўлган. Комиссия раиси Сима Самарнинг таъкидлашича, тинч аҳолидан қурбонлар сони бир йилда 19 фоизга ошган. “Мустақил комиссия томонларни ўт очишни тўхтатишга чақиради”, деди Сима Самар брифингда.

ЎзА