Ўзбекистон янгиликлари

Фарғона вилоятида қорилар билан учрашув ўтказилди

Чоп этилди Aprel 25, 2019 Фарғона вилоятида қорилар билан учрашув ўтказилдиda fikr bildirishni o'chirish

Муборак рамазон ойи яқинлашаётгани муносабати билан 23 апрель куни Фарғона вилоятида рамазонда масжидларда хатми Қуръон ўтказиб берувчи қорилар ҳамда масжид ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Фарғона вилоятида бу йили 189 та масжидда хатми Қуръон ўтказилиши режалаштирилган. Уларда 377 нафар ҳофизи Қуръон иштирок этади. Бу эса қорилар сони бўйича Андижон вилоятидан (415 та) сўнгги энг баланд кўрсаткичдир.

Вилоят бош имом-хатиби жойларда таровиҳ намозларига тайёргарлик ҳамда қориларга тааллуқли ташкилий масалалар ҳақида сўзлади.  Учрашувда йилдан-йилга қорилар сонининг ортиб бораётгани  халқимизга берилган улуғ неъмат экани эътироф этилиб, юртимиздаги фаровонлик бардавом бўлишини тилаб дуо қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими