Слайдер

“Вақф” 108 миллион сўм миқдорида хайрия қилди

Чоп этилди Aprel 25, 2019 “Вақф” 108 миллион сўм миқдорида хайрия қилдиda fikr bildirishni o'chirish

«Вақф» хайрия жамоат фонди 24 апрель куни Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин жоме масждида йирик хайрия тадбири ташкил этди. Унда Фонд бошқарув раиси Искандар Халилов, масжид имом-хатиби ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда «Вақф» фондига моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган 108 нафар фуқарога моддий кўмак кўрсатилгани ҳақида сертификатлар топширилди. Ҳар бир фуқарога саломатлигини тиклаш ва дори-дармонлар харид қилиш учун бир миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, тадбирда эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ва ногиронлиги бор бўлган шахсларга ҳам кийим-кечаклар ва 2 дона ногиронлар аравачаси хайрия қилинди.   

«Вақф» хайрия жамоат фонди барча юртдошларимизни ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларни ва беморларни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга чорлайди. Фонд хайрияларингизни ҳақдорларга етказишда шаффофлик ва очиқликни кафолатлайди. Муборак рамазон ойида хайру эҳсонларни кўпайтириш орқали Аллоҳ таолонинг ризолигига эришишга муваффақ бўлинг!

«Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати