Мақолалар

ДУО

Чоп этилди Aprel 26, 2019 ДУОda fikr bildirishni o'chirish

Сенга ҳамду сано бўлсин, Рабби жаҳон,

Ҳодий ўзинг, йўл кўрсатгин эгам Раҳмон.

Қудратингдан бино бўлди икки олам,

Хатоларим афв айлагин, етсун нолам.

Инсу жинни халқ айладинг ибодатга,

Бўйинсунай кеча-кундуз итоатга.

Ожиз қулман, қаролмайман мен сенга тик,
Нима берсанг қабул қилгум бошим эгик.

Ҳар юмушга қодир Ўзинг – беҳожат Зот,

Қудрат – Сенинг, қўлингдадир ҳаёт-мамот.

Насиб этгин аҳли тақво ибодатин,

Олам кўрсин Аллоҳимнинг иноятин.

Ёмоликдан саломат қил икки дунё,

Гуноҳларим мағфират қил, қодир Худо.

Ўрин бергил “бандам” деган саноғингдан,

Дарс олайин буюк Қуръон сабоғингдан.

Насиб айла Байтуллоҳнинг тавофини,

Бешинчи фарз бажарганлик савобини.

Буюк Набий (с.а.в.) юрган йўлга изим босай,

Шукроналар айтиб Сенга кўнглим ёзай.

Шайтонларга тош отайин, бўйни синсин,

Дунёдаги ёмонликлар бари тинсин.

Қониб ичай илоҳий сув – “Зам-зам”ингдан,

Жисмим, руҳим ором олсин карамингдан.

Замирахон орзусига етказ, Аллоҳ,

Қалбидаги армонларин кетказ, Аллоҳ.

Сенга йиғлаб таваллолар қилай доим,

Тавбаларим ижобат эт, ё Худойим.

 

Замирахон МАМАТХЎЖАЕВА,

Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани