Дунё янгиликлари

«Ал-Жазира»да Марғилон ипаги намойиш этилди

Чоп этилди Aprel 26, 2019 «Ал-Жазира»да Марғилон ипаги намойиш этилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини дунё бўйлаб кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ал-Жазира” телеканалининг бир гуруҳ ижодий жамоаси Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятларида тасвирга олиш ишларини олиб борган эди.

Айни вақтда халқаро телеканалнинг ижодий гуруҳи Ўзбекистоннинг сайёҳлик имконияти ва салоҳиятига бағишлаб, Марғилонда тайёрланган видеороликни намойиш этмоқда.

Қайд этиш жоизки, Марғилон юртимизнинг қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, 2000 йилдан буён бу ерда ранг-баранг ипак матолар тайёрланади.

Шу боис ижодий гуруҳ ушбу шаҳардаги “Ёдгорлик” ипакчилик корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнларини тасвирга олган эди. Репортажда Марғилонда Марказий Осиёдаги энг пишиқ ва сифатли ипак матолар тайёрланишига алоҳида урғу берилган.

“Ал-Жазира”нинг ижодий гуруҳи Самарқанд ва Хоразмда ҳам бўлиб, мазкур ҳудудлардаги диққатга сазовор объектлар ва қадамжоларни суратга олган.