Мақолалар

ТАСБЕҲ

Чоп этилди Aprel 27, 2019 ТАСБЕҲda fikr bildirishni o'chirish

Ўзидан нур қайтариб,

Жилоли ялтирайди.

Субҳан Аллоҳни айтсам,

Қўлларим қалтирайди.

Нуронийдан ёдгорлик,

Авлодлари ишлатар.

Баъзи уйларга кирсанг,

Бир чеккада зор ётар.

Тасбеҳларни ишлатгин,

Умринг узоқ бўл, болам.

Қатра-қатра ўрганиб,

Илминг кўл бўлсин, болам.

Уч марта қайтарилар

Ўттиз учу ўттиз уч,

Тўқсон тўққиз зикрда

Йиғиларкан улкан куч.

Шукроналар айтаман

Алҳамдулиллоҳ билан.

Зикрни якунлайман

Аллоҳу акбар билан.

 

Нишонбой БОЛТАБОЕВ,

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани