Мақолалар

Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар – Покизалик

Чоп этилди Aprel 27, 2019 Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар – Покизаликda fikr bildirishni o'chirish

Мусулмонлар эътиқодида руҳий ва жисмоний поклик муҳим ўрин тутади. Ҳатто ўрта асрлар мусулмонларининг ювиниш хонасидаги ашёлари бугунги, замонавий гигиена предметлари билан беллаша олади. XIII асрда машҳур олим ал-Жазарий ўзининг илмий тадқиқотларининг бирида аниқ ўлчамдаги сувни ажратиб бериш механизмини илгари сурган эди. Бу миқдор, инженернинг фикрича, таҳорат олишга бемалол етган. Бу аппаратнинг нодирлиги шунда эдики, у мобиллаштирилган эди. Мусулмонлар ҳар доим гигиенага риоя қилган ва шунчаки сувни қуйиб юбориш учун эмас, росмана покланиб юришга ҳаракат қилганлар. Танасини поклаш учун мусулмонлар қадим-қадимдан бошлаб совундан фойдаланганлар. Совунни  эса ёғ ва калий тузини аралаштириб қуюқлашгунига қадар қайнатган ва аралашмани совутиб қотишини кутган. Ҳосил бўлган совундан ҳаммомда ювинишда фойдаланган.

Ал-Киндий парфюмерияга оид  “Кимёвий парфюмерия ва дистиллаш”  деган китоб ёзган. У файласуф бўлиш билан бирга фармацевт, офтальмолог, физик, математик, географ, астроном ва химик бўлган. Унинг китобига қарийб юзга яқин муаттар ёғлар ва хушбуй сувлар киритилган. Мусулмон химикларининг парфюмерия соҳасидаги кўп асрлик тажрибалари ва дистиллаш методи бугунги кунда гуллардан бошқа ўсимликлардан атир-упалар ва бошқа пардоз-андоз ашёларини ҳамда дори-дармонларни яратишга асос бўлди.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.