Дунё янгиликлари

Дубай халқаро Қуръон мусобақасида 90 та давлат вакили қатнашади

Чоп этилди Aprel 29, 2019 Дубай халқаро Қуръон мусобақасида 90 та давлат вакили қатнашадиda fikr bildirishni o'chirish

 

Дубай халқаро Қуръон мусобақаси ташкилий қўмитаси раҳбари Иброҳим Бумилхон ОАВ вакиллари билан ўтказган матбуот анжуманида мусобақанинг ташкил этилиши ва шартлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда БАА wam.ae ахборот сайти хабар беради.

Маълум бўлишича, 23-халқаро Қуръон мусобақаси рамазон ойининг иккинчи кунидан бошланиб, 14 кун давом этади. Ҳозирча 90 та давлатдан қорилар келиши маълум қилинган. Бироқ бу рақам 100 га бориши ҳам мумкин.

Ҳайъат аъзолари таркибидан Мисрдан Абдул Карим Иброҳим Солиҳ, Саудия Арабистонидан Амин Идрис Фалата, БААдан Салим Муҳаммад ад-Дубай, Жазоирдан Абдул-Ҳожи Лаақаб, Ливиядан Иброҳим Муҳаммад Кашидан, Буркина-Фасодан Маъани аш-Шайх Ҳасан Гонсури каби машҳур қорилар ўрин олган.

Ғолибларни тақдирлаш маросими рамазон ойининг 14 санасида бўлиб ўтади.

islom.uz