Дунё янгиликлари

Рамазон ойида Янги Зеландия масжидларида хавфсизлик кучайтирилади

Чоп этилди Aprel 29, 2019 Рамазон ойида Янги Зеландия масжидларида хавфсизлик кучайтириладиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Янги Зеландияда Рамазон ойида хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда Янги Зеландия Исломий Уюшмалар Федерацияси (FİANZ) раҳбари Мустафо Фaруқ маълум қилди, деб хабар бермоқда Azon.uz нашри.

Унинг сўзларига кўра, хавфсизликни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар доирасида ифторликлар масжидларда ўтказилмайди.

FİANZ раҳбари, Янги Зеландия полициясига, муқаддас Рамазон ойи мобайнида масжидларда хавфсизликни таъминлаш ҳаракатлари учун унга ташаккур билдирди.

Бундан ташқари, Янги Зеландия масжидларида турли дин вакиллари Ислом дини ҳақида гапирадиган “Очиқ эшиклар куни” июнга қолдирилади.

 

ЎзА