Дунё янгиликлари

Филадельфия аэропортидаги кўчма масжид мусулмон ҳайдовчиларни бирлаштирмоқда

Чоп этилди Aprel 29, 2019 Филадельфия аэропортидаги кўчма масжид мусулмон ҳайдовчиларни бирлаштирмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Филадельфия аэропортидаги кўчма масжиднинг очилганига икки йил бўлди. Ана шу вақт оралиғида кўчма масжид аэропорт автотураргоҳидаги мусулмон ҳайдовчиларнинг энг ҳузурли маконига айланиб улгурди. Бу ҳақда islamosfera сайти хабар берди.

Ушбу масжид ҳақида асли Кот-д̍Ивуар давлатидан келган мусулмон бўлган Салиф гапириб берди:

– Аввал бошда аэропорт маъмурияти билан бир оз муаммоли ҳолатлар юзага келди. Кейинчалик аэропорт раҳбарияти мусулмонларнинг ибодат қилишларига розилик билдирди.

– Филадельфия атрофида 1500 га яқин ҳайдовчи ишлайди. Уларнинг тахминан тенг ярми мусулонлардир», – дейди таксичилар касаба уюшмаси раҳбари Рон Блаунт. – Ўтган 20 йил давомида мусулмон ҳайдовчилар Айленд-Авеню тураргоҳида тўғри келган жойда намоз ўқиб кетаверардилар. Кейин улар палаткалар қуришди. Бироқ совуқ қиш палаткаларни яроқсиз ҳолатга келтирди. Ниҳоят, мусулмон ҳайдовчилар уч йил давомида 10 минг АҚШ доллари жамғариб шу трейлерни сотиб олишди. Унинг ичини ибодат қилиш учун мослаштириб, гиламлар солинди. Ҳозир ҳаммалари шу ерда намоз ўқишмоқда.

– Бу масжидда турли оқимга мансуб бўлган мусулмонларни учратасиз, – дейди асли либериялик муҳожир ҳайдовчи Амаду Диалло. –Осиё, Африка, Европа, Америка каби дунёнинг турли ерларидан келган мусулмонларни кўришингиз мумкин. Шунингдек, суннийлар, шиалар ҳам бир сафда ибодат қилишади. Имомликка эса ким муносиб кўрилса, ўша ўтаверади. Таксичилар орасида шифокор, муҳандис каби турли касб эгалари ҳам бор. Ҳозирда ҳайдовчилар масжид атрофини обод қилиб, тоза сақламоқдалар. Ибодат қилиш учун пок жойинг бўлгани яхши. Чунки биз ибодат қилишга буюрилганмиз.

islom.uz