Дунё янгиликлари

Рамазон ойида БАА аэропортларида бир миллион дона хурмо тарқатилади

Чоп этилди Aprel 29, 2019 Рамазон ойида БАА аэропортларида бир миллион дона хурмо тарқатиладиda fikr bildirishni o'chirish

БАА миллий Emirates Airline авиокомпанияси бу йилги Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш бўйича жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда авиокомпания маъмурияти баёнот беради. Хабарда айтилишича, авиокомпания томонидан муқаддас Рамазон ойида рўзадорларнинг ифторлик қилишлари учун бир миллион дона хурмо тарқатилиши режалаштирилмоқда.

Маълум бўлишича, аэропортнинг ўзида ҳам ҳаводаги авиалайнер ичида 150 минг дона махсус тайёрланган ифторлик егулиги тарқатилади. Ҳаво лайнерида ифторнинг бошлангани тўғрисида ҳаво кемаси командирининг ўзи расман хабар беради. Шунингдек, Ид ал-Фитр байрами муносабати билан йўловчиларга махсус ширинликлар етказиб берилади.

Islom.uz