Мақолалар

Нима учун “Рамазон”?

Чоп этилди Aprel 30, 2019 Нима учун “Рамазон”?da fikr bildirishni o'chirish

Нафл ибодатлар ҳам фарз қаторида кўриладиган, риёдан холи, хайри, ажри мўл рамазон ойи яқинлашмоқда.

Қутлуғ дамларни интиқлик билан кутар эканмиз, ушбу муборак ойнинг нега айнан “рамазон” деб аталгани кўпчиликни қизиқтирса керак. Тилшунос олимларнинг айтишича, “рамазон” арабча “рамаз” сўзидан олинган бўлиб, “қаттиқ иссиқ”, “жазирама”, “қизиб чўғ бўлиш”, “куйдириш” маъноларини англатар экан. Аллома Жавҳарий (раҳимаҳуллоҳ): “Араблар ойларнинг исмларини тўғри келган вақтига кўра номлашга одатланишган. Ўша даврда ушбу ой иссиқнинг энг жазирамасига тўғри келган экан”, деган. Бир гуруҳ олимлар эса: “Бу ибодат рўзадорларни ташналик ва очликдан ичини қиздиргани учун шундай номланган”, дейишади. Яна бошқалар: “Қоя тошлари қуёшдан исигани каби, бу ойда мўминларнинг қалби имон, тафаккур ва панд-насиҳатдан илиқлик олади”, деб айтишади. Баъзилар: “Рамзо – ёниш, куйиш маъносини беради. Яъни, мажозий маънода гуноҳ ва ёмонликларни куйдириш, уларни солиҳ амаллар орқали ёндириш назарда тутилади”, деганлар. Яна айтилишича: “Бу ном гуноҳларни яхши амаллар билан ювиб ташлашни англатади. Чунки “ромиз” бу ёзнинг охири, кузнинг бошида ёғадиган ёмғирдир”, дея фикр билдиришган.

 

Юлдуз КОМИЛОВА таржимаси

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 7-сонидан