Аёллар

Қиз шаънига доғ тушса…

Чоп этилди Aprel 30, 2019 Қиз шаънига доғ тушса…da fikr bildirishni o'chirish

Маҳалла ёки қариндош-уруғдаги қизнинг шаънига доғ тушса, бизга – жамиятга таъсир қилишини ҳар доим ҳам ўйлайвермаймиз. Бирор қиз ҳақида сал ножўя гап тарқалса, “юриш-туриши ўзгариб қолганди”, “оёқ олиши бошқача эди”, деб баҳо берувчилар топилади.

Қўқон шаҳри мактабларида 2002 йилда туғилган М.Н. ва 2003 йилда туғилган
Ҳ.Т.нинг эрта туғруқ ҳолатлари бўйича шаҳар прокуратураси текширув олиб борди. Маълум бўлишича, вояга етмаган М.Н. 2018 йилнинг январь ойида шаҳар туғруқхонасида жарроҳлик йўли билан қиз туққан. 9-синф ўқувчиси Ҳ.Т.нинг ҳомиладорлиги аниқланиб, ҳомиласи тўхтатилган. Бу аянчли ҳолатларнинг келиб чиқиши бўйича гарчи мактаб ва маҳалла фаоллари бирдай жавоб берган
бўлса ҳам, муаммонинг туб илдизлари оилага бориб тақалади. Ўрганилганда, иккала қизнинг ҳам ота-онага бўйсунмай қўйгани, кўчаларда мақсадсиз вақт ўтказиши, дарсларга мунтазам қатнашмаслиги маълум бўлди.

Бир ота оиласидаги муҳитдан норози бўлиб, нима қилишни билмай боши қотгани
ҳақида ёзади. Сабаби, бўй етаётган қизининг енгил-елпи, очиқ-сочиқ кийинишига
қарши. Лекин хотини ундан яшириб, қизим тенгдошларидан ортда қолмасин, дея калтакулта, тор либослар олиб беради. Қиз уйида ота кўзига рисоладагидек кийиниб, кўчада она олиб берган кийимларда юради. Афсуски, “замонавий” она бу иши билан қанчалик катта хато қилаётганини, фарзандининг ўз отасини алдаши учун шароит яратиб бераётганини билмайди. Вақти келиб шу қиз енгил-елпи орзу-ҳаваслари йўлида онасига ҳам ёлғон ишлатмаслигига кафолат борми? Ота-онани алдашдан қўрқмаган одам атрофидагилардан, жамиятдан андиша қилармикин?

Мутахассислар фикрича, эгнидаги либосига қараб кишининг табиатини аниқлаш мумкин. Айтайлик, овруполикларга тақлид қилиб кийинган қиз ўзини ўшалардай тутишга ҳаракат қилади. Чунки танасига ёпишган тор шим, сал
қимирласа, бадани кўринадиган даражада калта кофта кийган қиз аҳволидан уялмайди. Чунки ўзини шу ҳолатга руҳан тайёрлайди, уят туйғусидан йироқлашади. Андишали, ҳаёли қизлар эса бундай кийимларни ўзларига эп кўришмайди. Демак, фарзанднинг юриш-туриши, одоб-ахлоқига қараб ота-онаси, оиладаги тарбияга ҳам баҳо бериш мумкин.

Юқорида айтиб ўтилган икки ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилиб, айбдорлар аниқланди: мактаб ва синф раҳбарлари, маънавий-маърифий ишлар йўналиши бўйича директор ўринбосарлари, мактаб психологларидан ким ҳайфсан олди, ким лавозимидан бўшатилди… Маҳалла масъуллари ҳам бу югур- югур, жазолардан четда қолгани йўқ.

Қизлар тарбиясига қўни-қўшни, қариндошуруғ, маҳалла-кўй, ўқитувчилар – барча
бирдай масъулдир. Ота-она-ку, ўз-ўзидан бош жавобгар. Баён этилган бу каби воқеалар айни ёз ойларида кўпроқ содир бўлаётганини инобатга олсак, фикримиз яна ўз тасдиғини топади. Яъни, ёзги таътил пайтида айрим ота-оналар ўғил-қизларини ўз ҳолига ташлаб, назоратсиз қолдиришади. Айниқса, ўсмирларнинг ҳар бир қадами ота-она диққат марказида бўлиши, ўтиш даврида улар фарзандининг ишонган сирдошмаслаҳатчисига айланиши лозим.

“Қиз болага қирқ уйдан тиюв” деган халқ мақоли бежиз айтилмаган. Чунки ота-боболаримиз давридан боланинг бирор ножўя ҳаракати учун, керак бўлса, қирқ
хонадон тергаб, тўғри йўлга солиши яхши самарали анъана бўлиб келган. Шу ҳақда
фикрлашарканмиз, ёши улуғ бир қадрдонимиз: “Бу жуда яхши-я… лекин бугунги
кунда ҳаммаям қўни-қўшни, қариндошнинг маслаҳатини тўғри қабул қилмаяпти-да”, деб қолдилар. Ҳа, кўриниб турган хатосини айтгани учун: “Нимага боламни тергадинг, уялтирдинг? Нима ҳақинг бор?” деб қўни-қўшни, ўқитувчилар билан уришадиган отаоналар, таассуфки, кўпайиб боряпти.

Дарвоқе, юқорида номи келтирилган А.Н.нинг кейинги пайтларда юриш-туриши,
бошқалар билан муомала-муносабати салбий томонга оғиб кетаётгани, маслаҳатларга умуман қулоқ солмай, менсимай қўйгани ҳақида ўқитувчилар, мактаб маъмурияти бир неча марта огоҳлантиришган, ҳатто қизни махсус енгил саноат коллежига жойлаштиришни таклиф қилишган бўлса-да, ота-онаси улардан норози, таклифларига қарши бўлишган. Фарзанди ўзи ва оиласи шаънига
доғ туширган кўчага кириб, ғишт қолипдан кўчгандан кейин… бу инсонларнинг ҳоли
ўзларигаю Яратганга аён. Бу – бир ибрат. Зеро, яхшиларга эргашган, яхшилардан ўрнак олган, уларга қулоқ солиб, йўлига юрганлар яхши ниятларига етиши ҳаётнинг барқарор ҳикматидир.

Ойдиной ТЕМИРОВА,
Фарғона вилояти

“Мўминалар” журналининг 2019 йил, 1-сонидан