Мақолалар

ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҲИКМАТИ

Чоп этилди Aprel 29, 2019 ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҲИКМАТИda fikr bildirishni o'chirish

Абу Айюб ривояти: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Кимки рамазонда рўза тутиб, кетидан Шавволнинг 6 куни ҳам рўза тутса, у гўё ҳар вақт (яъни, йил бўйи) рўза тутибди».

Аллоҳ таоло уларга (мусулмонларга) ҳар бир яхши амал учун 10 ҳасанот ато этади. Рамазоннинг 30 кун рўзасига 300 кун рўза тутган савобини беради. Шунда йилнинг яна қолган 60 кунига кейинги 6 кун рўза савоби билан инсон худди йил давомида рўза тутгандек бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Кимки бир ойда уч кундан рўза тутса, гўё бир ой рўза тутгандек бўлади». Чунки ҳар бир кун мусулмон учун ўн кун баробарида ўлчанади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг “Орифлар тасаллиси” сайланмасидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган. Нашриётдан харид нархи 30000 сўм