Дунё янгиликлари

72 ёшли сайёҳ Атлантика океанидан бочка ичида сузиб ўтди

Чоп этилди Aprel 30, 2019 72 ёшли сайёҳ Атлантика океанидан бочка ичида сузиб ўтдиda fikr bildirishni o'chirish

Француз сайёҳи Жан Жак Савен бочка ичида Атлантика океанидан сузиб ўтди. AFP агентлиги бу ҳақда 72 ёшли сайёҳнинг электрон мактубига таяниб хабар беради. 

Мазкур мактубда, жумладан, “122 кун ва тўққиз соатлик сузишдан кейин Кариб денгизи ҳавзасига кирдим. Саёҳатим тугади. Ҳаммага раҳмат”, дейилган.

Маълумот учун, Савен ўз саёҳатини ўтган йилнинг охирида Канар оролларидан бошлаган.

ЎзА