Ўзбекистон янгиликлари

Китобхонлар кутубхонага эмас, китоблар китобхонларга боради

Чоп этилди Aprel 30, 2019 Китобхонлар кутубхонага эмас, китоблар китобхонларга борадиda fikr bildirishni o'chirish

Бу эзгу анъана Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Навоий вилоятида йўлга қўйилди.

Марказ матбуот хизматидан маълум қилинишича, вилоятда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда Ахборот-кутубхона марказларига келолмайдиган китобхонлар рўйхати шакллантирилган. Уларга сўнгги икки ойда 124 номдаги бадиий адабиётлар етказиб берилган.

Шунингдек, вилоятдаги 30 га яқин ташкилотлар, муассасалар ва маҳаллаларда кўчма кутубхоналар ташкил этилган.

Халқ сўзи online