Мақолалар

ЎЙЛА ҲАҚҚА ЖАВОБИНГ

Чоп этилди May 1, 2019 ЎЙЛА ҲАҚҚА ЖАВОБИНГda fikr bildirishni o'chirish

 

Ўтса умр карвонинг

Билмай йўлин Аллоҳнинг,

Унда не кечар ҳолинг,

Борми Ҳаққа жавобинг?

 

Жойнамозинг бўхчада,

Намозларинг токчада,

Икки кўзинг ақчада,

Борми Ҳаққа жавобинг?

 

Ота-онанг қийнадинг,

Фарзанд меҳрин билмадинг,

Юртни обод қилмадинг,

Борми Ҳаққа жавобинг?

 

Ҳақ йўлини тор билдинг,

Нодонларни ёр қилдинг,

Ожизларга хўп кулдинг,

Борми Ҳаққа жавобинг?

 

Кунлар елдай ўтади,

Тақдирни Ҳақ битади,

Ҳай ҳукмини қилади,

Борми Ҳаққа жавобинг?

 

Охиратни ўйлагил,

Ҳақ йўлидан сўйлагил,

Номин дилдан қўймагил,

Ўйла Ҳаққа жавобинг.

Хушвақт ЖУМАЕВ,

Самарқанд вилояти Иштихон тумани